Ушбу парламент сайловларида сайловчилар фаоллиги сўнгги йиллардаги кампанияларга қараганда сезиларли даражада юқори эканлиги маълум бўлди. Айрим сайлов участкаларида овоз берувчиларнинг навбатлари кузатилди.
Арманистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 17:00 гача сайловчиларнинг 48,92 фоизи сайлов участкаларига борган, бу 2018 ва 2021 йиллардаги сайловларнинг худди шу вақтидагидан кўпроқ демакдир.
Ҳозирги вақтда овозларни санаб чиқиш жараёни бормоқда. Марказий сайлов комиссияси дастлабки натижаларни овоз беришнинг эртаси куни эълон қилишни режалаштирган, якуний натижалар эса етти кун ичида маълум бўлади.