Ереванда пойтахтда жамоат транспортида йўлкира нархи ошишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.
Бу ҳақда Арманистон ОАВлари хабар бермоқда.
Ереван оқсоқоллар кенгашининг "Она Арманистон" фракцияси аъзолари ва парламентдаги "Ҳаястан" фракцияси аъзолари пойтахт аҳолисини бойкот қилишга чақирмоқда. Акцияга собиқ мэр Ҳайк Марутян ҳам қўшилди. Оқсоқоллар кенгаши аъзолари бу уларнинг конституциявий ҳуқуқи эканини таъкидлаб, фуқароларни 100 драм тўлашга чақирмоқда. Депутатлар Гарник Даниелян ва Тадевос Аветисян автобусларга чиқиб, фуқаролар билан суҳбатлашмоқда. Аветисян ҳайдовчидан узр сўраб, минглаб фуқароларга қўшилиб, 150 драм бермаслигини айтади.
Аввалроқ Ереван оқсоқоллар кенгаши 33 нафар "маъқул" овоз билан қарор қабул қилгани, унга кўра, 1 февралдан бир сафар нархи 100 драмдан 150 драмгача (40 центдан сал кам) кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди. Ягона чипта тизимининг пакетлари ҳам амал қилади.