Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Арманистонда футбол учрашувида мухлислар полиция билан муштлашишди

Арманистонда футбол учрашувида мухлислар полиция билан муштлашишди

Арманистоннинг Чаренцаван шаҳрида футбол ўйини вақтида мухлислар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқди. Натижада бир неча киши тушунтириш бериш учун полиция бўлимига олиб келинди.

Бу ҳақда Арманистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нарек Саркисян маълум қилди.

"Футбол майдонида воқеа содир бўлди, аммо полиция ходимлари кейинги воқеаларнинг олдини олишга муваффақ бўлишди. Беш киши тушунтириш бериш учун Чаренцаван полиция бўлимига олиб келинди", - деди Саркисян ва ҳодиса юзасидан ҳеч ким ҳибсга олинмаганини қўшимча қилди.

Киритилди: 00:14 02.03.2025. Ўқилди: 947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!