Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Арманистонда чақирув ёши оширилиши ва хизматдан қочганлар учун бож жорий этилиши мумкин

Арманистонда чақирув ёши оширилиши ва хизматдан қочганлар учун бож жорий этилиши мумкин

Арманистонда муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун энг юқори ёш чегарасини 27 дан 37 ёшгача кўтариш таклиф қилинмоқда. Ушбу қонунчилик ташаббусини ҳукмдор “Фуқаролик шартномаси” партияси депутати Айк Саркисян илгари сурди. Бу ҳақда “Спутник Армения”га таяниб "Дарё" хабар бермоқда.

Таклиф доирасида “Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчилар мақоми тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар, шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун ҳамда Арманистон Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш кўзда тутилган.

Хизмат учун ёш чегарасини оширишдан ташқари, 18 ёшгача фуқаролигини ўзгартирган эркаклар учун 15 миллион драм (тахминан 40 минг доллар) миқдорида бож белгилаш таклиф этилмоқда. Бу сумма 27 ёшдан ошган, ҳарбий хизматдан бўйин товлаган фуқароларга жиноий жавобгарликдан қутулиш имконини беради.

Ташаббуснинг мақсади чақирилувчилар сонини кўпайтириш ва эркаклар орасида Арманистон фуқаролигидан воз кечиш ҳолатларининг олдини олишдан иборат.

Киритилди: 19:12 03.05.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!