Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Арманистон Зангезур йўлаги устидан назоратни АҚШга топширишни рад этди

Арманистон Зангезур йўлаги устидан назоратни АҚШга топширишни рад этди

Бу ҳақда мамлакат бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян маълум қилди.

Ушбу баёнот Қўшма Штатларнинг Туркиядаги элчиси Том Барракнинг баёнотига жавобан берилди. Аввалроқ Баррак Вашингтон Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олиш ниятида эканини билдирган эди.

Барракнинг сўзларига кўра, АҚШ Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги музокараларнинг олдинга силжишига ёрдам бериш мақсадида Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олишга тайёр. Бироқ Багдасарянга кўра, Арманистон ҳукумати мазкур масалани муҳокама қилмаяпти.

"Арманистон суверен ҳудудининг бошқарувини учинчи томонга топширишни муҳокама қилмаган ва бундай қилишни режалаштирмаяпти. Арманистон Республикасининг ҳеч бир қисми унинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ёки юрисдикциясидан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Шу боис, АҚШ элчиси томонидан тилга олинган вариант қонуний жиҳатдан имконсиз", —дея муносабат билдирди Багдасарян.

Киритилди: 17:34 15.07.2025. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!