Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Арманистон ва Озарбайжон анклавлар муаммосини ҳудуд алмашиш орқали ҳал қила оладими?

Арманистон ва Озарбайжон анклавлар муаммосини ҳудуд алмашиш орқали ҳал қила оладими?

Пашинян Арманистон ва Озарбайжонга анклавларни бартараф этиш учун тенг майдонли ҳудудларни алмашишни таклиф қилди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон билан икки давлат чегарасидаги анклав ва эксклавлар масаласини ҳал қилиш учун майдони тенг бўлган ҳудудларни ўзаро алмашишни таклиф қилди.

Пашиняннинг таъкидлашича, бундай алмашинув давлатларнинг умумий ҳудудий майдонини ўзгартирмаган ҳолда анклав ва эксклавларни бартараф этиш имконини беради.

Ҳукумат раҳбари Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш 1991 йилги Олмаота декларацияси асосида амалга оширилиши кераклигини таъкидлади. Ереван позициясига кўра, Арманистон ҳудудининг майдони 29 743 квадрат километрни ташкил этиши лозим.

Пашинян минтақадаги барча транспорт ва коммуникация йўналишларини, жумладан, «Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп йўлаги» (TRIPP) лойиҳасини ишга тушириш тарафдори эканини билдирди.

Ушбу лойиҳа Озарбайжоннинг асосий ҳудуди билан Нахичевон Автоном Республикаси ўртасида Арманистон ҳудуди орқали транспорт алоқасини ривожлантиришни назарда тутади.

Арманистон бош вазири икки давлатни ўзаро ҳудудий даъволардан, жумладан, Қорабоғ, Гардман, Ширвон, Нахичевон ва Ғарбий Озарбайжон билан боғлиқ даъволардан воз кечишга чақирди.

Пашиняннинг фикрича, бу қадамлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни узил-кесил тартибга солиш ва барқарор тинчлик ўрнатиш учун зарур.

Киритилди: 22:25 15.10.2026. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!