Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, гуманитар юк “Россия гуманитар миссияси”, “Евроосиё” ва “Россотрудничество” орқали юборилган.
Унинг таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари, энг зарур товарлар ва болалар учун махсус тўпламлар бўлган.
Арманистон томони рад этишни сайловолди даврида хайрия ёрдамини қабул қилиш мумкин эмаслиги билан изоҳлаган.
Захарова эса бу қарорни танқид қилиб, Ереван Россия ҳақидаги ҳар қандай эслатмани йўқотишга уринаётганини айтди. Унинг фикрича, бундай қарордан энг аввало Арманистоннинг ўзи ва унинг фуқаролари зарар кўради.