Арманистон фуқароларининг 54 фоиздан ортиғи бош вазир Никол Пашинян сиёсатига ишонмайди.
Бу ҳақда “GALLUP халқаро ассоциацияси” тадқиқот марказининг Арманистондаги ваколатхонаси маълум қилди.
Респондентларнинг 20,4 фоизи Никол Пашинянга тўлиқ ишониши, 13,2 фоизи қисман ишониши, 18,6 фоизи қисман ишонмаслиги ва 35,5 фоизи умуман ишонмаслиги қайд етилди.
Арманистон аҳолисининг аксарияти – 53,7 фоизи президент Вагн Хачатурян фаолиятини маъқулламайди. Респондентларнинг 64,2 фоизи парламент, 57,7 фоизи ҳукумат фаолиятига ишонмайди.