Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Арманистон Европа Иттифоқига қўшилади(ми)?

Арманистон Европа Иттифоқига қўшилади(ми)?

Бош вазир Никол Пашинян Арманистон Европа Иттифоқига қўшилишни исташини маълум қилди. Бу ҳақда у Ереванда ўтказилган саммитда айтиб ўтди.

Пашинян сўзларига кўра, ЕИга аъзолик истиқболи мамлакатда демократик ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш учун қўшимча рағбат бўлиши мумкин. У Ереван имкони борича тезроқ Европа стандартларига мос давлатлар даражасига эришишни мақсад қилганини таъкидлади.

«Бу бизнинг оралиқ асосий мақсадимиз, чунки биз тушунамизки, ҳеч бир давлат бу стандартларга мос келмасдан ЕИга тўлақонли аъзо бўла олмайди. Агар бизни ЕИга тўлиқ аъзо сифатида қабул қилишса, бундан хурсанд ва бахтли бўламиз. Агар қабул қилишмаса ҳам, ҳар қандай ҳолатда ҳам ютқазмаймиз, чунки Арманистон Республикаси Европа стандартларига эга давлатга айланади», — деди бош вазир.

Шу билан бирга, Пашинян янги давлатларни ЕИга қабул қилиш қарори сиёсий характерга эга эканини ва иттифоқ исталган пайтда кенгайишни тўхтатиши мумкинлигини таъкидлади.

Айни пайтда, 5-май куни Арманистон томони Европа Иттифоқи билан Ереванда ўтказилган «Арманистон — ЕИ» саммити доирасида икки ҳужжат имзолади. 4–5-май кунлари мамлакат пойтахтида Европа сиёсий ҳамжамияти саммити бўлиб ўтмоқда, унда Арманистоннинг ЕИ билан алоқаларини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Тадбирда қарийб 50 та давлат вакиллари, жумладан Украина президенти Владимир Зеленский ва Франция президенти Эмманюэль Макрон иштирок этмоқда.

Киритилди: Бугун 08:57. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!