Арманистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидан тўсатдан чиқиб кетмайди, бу пухта режалаштирилган қадам бўлади — мамлакат бош вазири.
Никол Пашинян апрел ойида Россияга амалга оширган ташрифи чоғида Владимир Путинга 28 май куни бўлиб ўтадиган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи саммитида иштирок эта олмаслигини маълум қилганини айтди.
"Бизнинг Россия манфаатларига зарар етказиш ниятимиз бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Шу билан бирга, Арманистон ҳукумати бундан буён ҳам ўз миллий манфаатларига таяниб иш кўришда давом этади", — деди Пашинян.