Арманистон бош вазири ўринбосари Мгер Григорян ва Эрон элчиси Меҳди Собҳани Теҳрон ва Ереваннинг энергетика ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилди.
Бу ҳақда арман оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
"Томонлар Арманистон-Эрон икки томонлама муносабатлари кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилдилар, энергетика ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликка тўхталдилар, шунингдек, минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашдилар," - дея таъкидланади хабарда.