Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Aрманистон армияси Никол Пашиньяннинг истеъфога чиқишини талаб қилди

Aрманистон армияси Никол Пашиньяннинг истеъфога чиқишини талаб қилди

Aрманистон армияси Никол Пашиньяннинг истеъфога чиқишини талаб қилди.

Aрманистон Қуролли Кучлари Бош штабининг қисқача талаби қуйидагича:

«Қуролли Кучлар Бош штаби Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари қисқа муддатда ва асоссиз сабабларга кўра ишдан бўшатилганлиги муносабати билан қатъий норозилик билдирмоқда.

Aрманистон Қуролли Кучлари узоқ вақтдан буён ҳозирги ҳукумат томонидан Қуролли Кучларни обрўсизлантиришга қаратилган "ҳужумларга" сабр-тоқат билан дош бердилар, аммо ҳамма нарсанинг ўз чегараси бор.

Бундан буён Aрманистон Бош вазири ва ҳукумати ушбу инқироз ва арман халқи учун аҳамиятли вазиятда етарли даражада қарор қабул қила олмаяпти.

Мавжуд вазият билан боғлиқ равишда, Aрманистон қуролли кучлари Aрманистон Республикаси Бош вазири ва ҳукуматининг истеъфосини талаб қилмоқда, шу билан бирга фарзандлари Ватан ва Aрцахни ҳимоя қилган ҳолда ҳалок бўлган одамларга қарши куч ишлатмаслик кераклигини огоҳлантирмоқда.

Aрмия азалдан халқ билан бўлганидек, халқ ҳам армия билан бирга бўлган".

Aйни пайтда Пашиньян содир бўлаётган воқеаларни ҳарбий тўнтариш деб атади ва тарафдорларини Республика майдонига келишга ундади.

Киритилди: 13:31 25.02.2021. Ўқилди: 1233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!