Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Арктика музликлари бир неча ҳафта ичида эриб кетиши мумкин

Арктика музликлари бир неча ҳафта ичида эриб кетиши мумкин

Иқлим ўзгариши Арктикага кўпроқ таъсир қилмоқда

Арктикада сўнгги 40 йилда сайёранинг бошқа қисмларига қараганда ҳарорат 4 марта тезроқ исиган.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу минтақада иқлим ўзгариши 1979-2021 йилларда бошқа жойларга қараганда тезроқ кечган.

Олимлар орасида Арктика иқлими тезкор равишда илиб бораётгани тўғрисида консенсус бўлса-да, бу бўйича турли қарашлар илгари сурилган. Масалан, Норвегияда жойлашган Арктика кенгаши 2021 йилда ушбу минтақада ҳарорат сўнгги 40 йилда ўртача цельсий шкаласи бўйича 3.1 даражага ошганини маълум қилган. Бу эса глобал кўрсаткичдан 3 баробарга кўп.

«Илмий адабиётларда Арктика бошқа жойларга қараганда 2 баробар тезроқ исиётгани қайд этилган. Шу сабабли бизнинг тадқиқотларимиз натижаси мени бироз ҳайратлантирди», – деган Финляндия метеорология институти ходими Антти Липпонен.

Умуман олганда, шимолий қутбнинг турли нуқталарида иқлим ўзгариши турлича кетаётгани аниқланган. Масалан, Шпицберген архипелаги ва Новая Земля ороли яқинидаги ҳудудларда ҳарорат ўртача 1.25 даражага кўтарилган.

Арктиканинг исиши бутун дунёга ўз таъсири кўрсатади. Масалан, Гренландия музларининг эриши океанлар сатҳининг 6 метрга кўтарилишига олиб келади.

«Иқлим ўзгаришига одамлар сабабчи. Арктика исиб бориши билан унинг музлари эрийди ва денгиз сатҳи кўтарилишига олиб келади. Бу ердаги ўзгаришлар барчамизга таъсир кўрсатади», – деган Липпонен.

Киритилди: 18:08 14.08.2022. Ўқилди: 7853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!