Хабар берилишича, бир нечта қишлоқ ёниб кетган. Олов 250 дан ортиқ уйга зарар етказган.
Ёнғинни ўчиришда 2 та вертолёт, 3 та самолёт ва 12 та ўт ўчириш машинаси иштирок этмоқда.
Мамлакат 2020 йил бошидан бери ўрмон ёнғинларидан азият чекмоқда. Ушбу табиий офат ҳудудда мисли кўрилмаган қурғоқчилик келтириб чиқарди. Мамлакат марказида жойлашган Кордоба вилояти энг кўп зарар кўрди: 330 минг гектардан зиёд майдон ёниб кетди. Бутун мамлакат бўйлаб миллион гектардан ортиқ майдон зарар кўрган.
Расмийларнинг фикрича, баъзи ёнғинлар қасддан ўт қўйиш оқибатида хосил бўлган. Ҳозирда ушбу масала юзасидан полиция тергов олиб бормоқда.