Аргентина федерал судьяси Мария Капучетти миграция органларидан суд тақиқи мавжудлигига қарамай, Бразилияни тарк этган бразилиялик сенатор Флавиу Болсонаронинг мамлакатга киргани ҳақидаги маълумотларни сўради.
Судья Болсонару оиласи билан Эквадорга, у ердан эса АҚШга йўл олиш учун учиб кетган Пуэрто-Игуасу шаҳри аэропортидаги кузатув камералари ёзувларини сақлаб қолишни ҳам буюрган.
Бундан ташқари, Капучетти Аргентина ҳукуматидан Бразилия расмийлари сенаторнинг процессуал мақоми ва унга нисбатан амал қилган чекловлар ҳақида расмий тартибда хабар берган-бермаганини маълум қилишни талаб қилди.
Судья Меҳнат партияси фаоли Габриэль Солано шикоятини ўрганаётган прокурор Палома Очоанинг илтимосларини қаноатлантирди.
Солано ўз мурожаатида эҳтимолий яшириш ҳолатлари, ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилиш, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслик, шунингдек, давлат маблағларини ўзлаштириш ва исроф қилиш ҳолатларини тергов қилишни талаб қилган.