Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Англияга қарши ўйин учун махсус режа тайёрламоқда

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Англияга қарши ўйин учун махсус режа тайёрламоқда

Аргентина терма жамоасида Жаҳон чемпионати ярим финали доирасидаги Англияга қарши учрашув олдидан тактик ўзгаришлар режалаштирилди.

«Албиселесте» устози Лионель Скалони асосий таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширмоқчи, деб хабар беради Diario Ole. Шунингдек, душанба куни бўлиб ўтган машғулот давомида аргентиналиклар икки хил тактик схемани синаб кўришгани қайд этилган.

Аргентина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув чоршанба куни, 15 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:59 да бўлиб ўтади. Бир кун аввал Испания ва Франция ўртасидаги баҳсда мундиалнинг биринчи финалчиси аниқланади.

Ярим финалгача бўлган йўлда Лионель Скалони шогирдлари Кабо-Верде, Миср (иккаласида ҳам 3:2) ва Швейцария (3:1) терма жамоаларини машаққатли курашлардан сўнг мағлуб этишган.

Киритилди: 16:25 14.07.2026. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!