Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Аргентина ташқи ишлар вазири апрель ойи охирида Хитойга расмий ташриф билан боради. Мақсад нима?

A A A
Аргентина ташқи ишлар вазири апрель ойи охирида Хитойга расмий ташриф билан боради. Мақсад нима?

Аргентина ташқи ишлар вазири Диана Мондино 28-30 апрель кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлади ва у ерда ҳамкасби Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар ўтказади.

Бу ҳақда Аргентина ташқи ишлар вазирлиги эълон қилинган баёнотда маълум қилинган.

“28-30 апрель кунлари Аргентина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хитойга ташриф буюради, жумладан, савдони ривожлантириш ва инвесторлар билан мулоқот қилиш бўйича кенг кўламли расмий учрашувлар дастури ташкил этилади”, — дейилади дипломатик департамент хабарида.

Улар қўшимча қилишларича, Мондино "иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги тадбиркорларнинг кенг делегацияси" ҳамроҳлигида Шанхай ва Пекинга ташриф буюради ва у эрда Аргентинадаги сармоявий имкониятларни илгари суриш бўйича форумларда иштирок этади.

Аргентина ТИВ раҳбари Ван И билан учрашувда “икки томонлама манфаатдор асосий масалаларни таҳлил қилиш” ниятида.

Киритилди: 02:52 24.04.2024. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!