Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Аргентина қўшимча вақтда Швейцарияни мағлуб этиб, ярим финалига чиқди

Аргентина қўшимча вақтда Швейцарияни мағлуб этиб, ярим финалига чиқди

2026 йилги Жаҳон чемпионати чорак финалининг Аргентина ва Швейцария ўртасидаги ўйини якунланди. Ўйин "Эрроухед" стадионида (Канзас-Сити, Миссури, АҚШ) бўлиб ўтди. Ўйин қўшимча вақтда Аргентинанинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларни Алексис Макаллистер, Хулиан Альварес ва Лаутаро Мартинес киритди. Лионель Месси битта голга узатма берди.

Швейцариянинг ягона голини Дан Ндой урди.

Аргентина ярим финалда Англияга қарши ўйнайди. Ўйин 15 июнь куни "Мерседес-Бенц Стэдиум" стадионида (АҚШ, Атланта) бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:55 12.07.2026. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!