Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Аргентина Мессининг афсонавий 10-рақамини вақтинча сақлаб қўяди

Аргентина Мессининг афсонавий 10-рақамини вақтинча сақлаб қўяди

Аргентина терма жамоасида Лионель Мессининг хайрлашув ўйинига қадар ҳеч бир футболчи 10-рақамли футболкада майдонга тушмаслиги тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Месси миллий жамоадаги сўнгги ўйинини 6 октябрь куни Бенинга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказади.

Аввалроқ Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарорини эълон қилган эди.

Саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби Аргентина терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлган, икки марта Жаҳон чемпионати кумуш медалини қўлга киритган ва икки бор Америка кубогида ғолиб чиққан.

Месси Аргентина терма жамоаси сафида жами 207 та учрашув ўтказиб, 125 та гол урган.

Киритилди: 23:45 29.09.2026. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!