Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Аргентина бугун ЖЧ иштирокчисига айланиши мумкин

Аргентина бугун ЖЧ иштирокчисига айланиши мумкин

Аргентина терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди.

Лионель Скалони жамоаси Бразилияга қарши ўйин бошланишидан олдин мундиал йўлланмасини расмийлаштириши мумкин. Агар Боливия ўз майдонида Уругвайни мағлуб эта олмаса, "Альбиселесте" жаҳон чемпионати иштирокчисига айланади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Агар Боливия ғалаба қозонса, Аргентина шу кечанинг ўзидаёқ жаҳон чемпионатига чиқиши учун Бразилияга қарши баҳсда ҳеч бўлмаганда бир очко тўплаши керак бўлади.

Киритилди: 00:41 26.03.2025. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!