Қадимий Хиванинг гўзал манзаралари, “Ғовук” кўли бўйидаги шинам муҳит ва шарқона меҳмондўстлик — энди барчаси “Арда Хива” туризм марказида жам бўлди.
24,5 гектар майдонда қад ростлаган бу замонавий мажмуа бир вақтнинг ўзида 5 минг сайёҳни қабул қила олади. Бу ерда сиз учун: 18 та меҳмонхона — 1 080 ўрин билан 24 та ресторан ва кафе — миллий ва жаҳон таомлари билан 11 та ҳунармандлар уйлари — анъанавий санъат мўъжизалари билан Шарқ бозори — 200 та раста ва 40 та дўкон билан 3 минг ўринли амфитеатр Заргарлик маркази 2 минг кишилик очиқ ва ёпиқ аквапарк 5 та замонавий киноконцерт зали 4 км узунликдаги қайиқ сайр соҳили Мусиқа ва ёруғлик уйғунлигидаги фавворалар кутиб олади.
Арда Хива — нафақат дам олиш, балки йил давомида ўтказиладиган халқаро фестивал ва тадбирлар маркази. Бу ерда “Қовун сайли”, “Хоразм миллий таомлари” фестивали, “Гиламлар жилоси” кўргазмаси, Зиёрат туризми ҳафталиги каби кўплаб тадбирлар сайёҳларни ўзига ром этади.
Мажмуа фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг, Хивага ташриф буюрадиган туристлар сони йилига 1,5 миллионга етиши, вилоятда қолиш муддати 2 кундан 3 кундача узайиши ва 2 минг янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. “Арда Хива” — бу ерда тарих ва замонавийлик учрашади, хотиралар эса абадий қолади.