НАТО ташкилоти Америка Қўшма Штатларисиз мавжуд бўла олмайди, Европа Иттифоқи кучлари эса Шимолий Атлантика альянси ўрнини босишга қодир эмас.
Бу ҳақда НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг «SVT» телеканали эфирида маълум қилди.
«Мен Европа Иттифоқини жуда ҳурмат қиламан, бироқ ЕИ умумий хавфсизлик ва мудофаа кафолатлари масаласида НАТОнинг ўрнини боса олишига ишонмайман», — дея алоҳида таъкидлади у.