Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Гренландияга ташриф буюради — Reuters

АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари Гренландияга ташриф буюради — Reuters

Агентлик маълумотларига кўра, делегацияга вице-президент Жей Ди Вэнснинг рафиқаси Уша Вэнс раҳбарлик қилади. Унинг таркибга, шунингдек, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ва энергетика вазири Крис Райт ҳам киритилган.

Ташриф 27-29 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, расмийлар Қўшма Штатларнинг Гренландиядаги ҳарбий базасини кўздан кечиришни режалаштирмоқда.

Гренландия бош вазири Муте Эгеде америкаликларнинг ташрифидан асл мақсад "куч намойиши" эканлигини ва Вашингтон вакиллари билан ҳеч қандай расмий учрашув ўтказилмаслигини айтди.

"Яқин-яқингача биз америкаликларга ишонишимиз мумкин эди. Улар бизнинг иттифоқдошимиз ва дўстимиз эди. Лекин бу давр ўтиб кетди", — дея фикр билдирди Эгеде.

Киритилди: 14:59 25.03.2025. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!