Бугун 18 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШнинг Ямандаги зарбалари оқибатида ҳалок бўлган сони ортиб бормоқда

АҚШнинг Ямандаги зарбалари оқибатида ҳалок бўлган сони ортиб бормоқда

АҚШнинг Яман пойтахти Сана шаҳрига уюштирган зарбалари оқибатида "Ансор Аллоҳ" ҳаракатининг ҳутий исёнчилари назорати остидаги ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида камида 31 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши яраланди.

Бу ҳақда исёнчилар соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Анис ал-Асбахий Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Американинг Сана, Саада, Ал-Байда вилоятлари ва Рада шаҳрининг тинч аҳоли ва турар-жой ҳудудларига қаратилган тажовузи натижасида 31 киши ҳалок бўлди, яна 101 киши яраланди”, — деб ёзди у.

Аввалроқ 13 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Қуролли кучларига Ямандаги ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашни буюрган эди. Унинг таъкидлашича, ҳарбийлар "ҳозирда" террорчилар базалари, уларнинг етакчилари ва ракетага қарши мудофаа тизимларига ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда.

Киритилди: 23:19 16.03.2025. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!