Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди

A A A
АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди

АҚШ томонидан Украинага ёрдам бериш учун ажратилган маблағларнинг умумий миқдори камида 113 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Оқ уй бошқарув ва бюджет бошқармаси раҳбари Шаланда Янгнинг сенатор Жеймс Девид Венсга йўллаган сўровига жавобан берилган маълумотга таяниб, Fox News хабар берди.

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери АҚШ Конгресси Киевга “ҳаётий хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар ёрдам” кўрсатиш учун қўшимча 111 миллиард доллар маблағ ажратган. Яна 2,4 миллиард доллар мақсадли бўлмаган маблағлардан Украина фойдасига қайта тақсимланди.

Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (УСАИД) асосий ёрдам пакетларига қўшимча равишда, 2022 ва 2023-молия йилларида соғлиқни сақлаш ва элчихона операциялари учун мос равишда 145 миллион ва 189 миллион доллар юборди.

Телеканалнинг таъкидлашича, агар қурол ва ўқ-дорилар учун сарфланган маблағлар ҳам ҳисобга олинса, умумий харажат анча юқори бўлиши мумкин.

Киритилди: 05:58 31.03.2024. Ўқилди: 1248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!