АҚШ Давлат департаменти вакилининг “Суспилне” нашрига маълум қилишича, Брижит Бринк ўз хоҳиши билан истеъфога чиқмоқда.
"Бринк Украинада уч йил элчилик қилди, бу жанг ҳаракатлари ҳудудида узоқ муддат ҳисобланади", – дея изоҳ берди Қўшма Штатлар Давлат департаментининг исмини ошкор этмаган ҳодими.
CBS News хабарига кўра, Бринк Доналд Трампнинг қасамёд маросимидан сўнг лавозимини тарк этмоқчи бўлган, аммо ўшанда унинг истеъфоси қабул қилинмаган.
FT мухбири Кристофер Миллернинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Бринкнинг Украинадаги элчи лавозимидан кетишига унинг Трамп маъмурияти сиёсатидан норозилги, шунингдек, шахсий сабаблар туртки бўлган. Журналистнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Бринкка ҳам Трамп маъмурияти, ҳам Украина президенти Зеленский томонидан босим ўтказилган.