Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили тайинланади

АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили тайинланади

Кейт Келлогг АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили этиб тайинланади.

Келлоггнинг ушбу лавозимга тайинланишини Доналд Трампнинг ўзи эълон қилди. Кейт Келлогг Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида аллақачон АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.

Истеъфодаги генерал июн ойида тақдим этилган Россиянинг Украинага қарши урушини тугатиш режаси муаллифларидан бири. Ушбу режага кўра, Киев Москва билан музокараларни бошласа, Вашингтондан кўпроқ қурол олиши мумкин. Россия музокаралардан бош тортган тақдирда, АҚШ томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш кучайтирилиши ҳақида огоҳлантирилади.

Бундан ташқари, Россиянинг музокараларда иштирок этишини рағбатлантирувчи омиллардан бири Оқ уй томонидан Украинанинг NATO'га аъзолигини узоқ муддатга кечиктириш ҳақидаги эҳтимолий ваъдаси бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:16. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!