Финляндия Украина қуролли кучларига етказиб бериш учун АҚШдан қурол сотиб олиш ташаббусига қўшилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Антти Ҳакканен маълум қилди. Унинг сўзлари НАТОнинг расмий сайтида эълон қилинди.
«Биз билганимиздек, бу қуроллар Украина мудофааси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва ҳар бир Европа давлати ушбу қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этиши лозим», — деди Ҳакканен.
Мудофаа вазири сўзларига кўра, Финляндия Украинага доим катта ёрдам кўрсатиб келган, аммо ҳозир харидларда «барча давлатлар қандайдир тарзда иштирок этиши шарт»лигини намойиш этишни мақсад қилган.