АҚШда авиақатновларнинг кенг кўламда издан чиқиши мамлакатнинг тўртта энг йирик авиакомпанияси учун жиддий молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин.
Reuters агентлигининг хабар беришича, парвозлар билан боғлиқ узилишлар натижасида мазкур компанияларнинг солиқ тўлангунга қадар фойдаси тахминан 345 миллион долларга камайиши эҳтимоли бор.
FlightAware хизмати маълумотларига кўра, 13 ноябрдан буён АҚШда 18,5 мингдан ортиқ ички ва халқаро авиарейс бекор қилинган.
Айниқса, American Airlines ва JetBlue компаниялари фаолиятига жиддий таъсир кўрсатилган.
15 ноябрь, якшанба куни American Airlines ўз рейсларининг 22 фоизини бекор қилган бўлса, JetBlue компаниясида бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил этган.
Муаммо 13 ноябрь, жума куни АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA) бутун мамлакат бўйлаб парвозларни тўхтатишга қарор қилганидан кейин юзага келган.
Бу ҳолат 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин АҚШ авиақатновлари тарихидаги энг узоқ давом этган тўхталишлардан бири бўлди.
Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, кенг кўламли узилишларга L3Harris компанияси томонидан ўрнатилган маршрутизатордаги техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ҳозирча ушбу қурилмадаги носозлик ҳодисанинг якуний тасдиқланган сабаби сифатида кўрсатилмаган.