Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг Россиядан уран сотиб олиши йиллик энг юқори даражага етди

АҚШнинг Россиядан уран сотиб олиши йиллик энг юқори даражага етди

Жорий йилнинг май ойида Қўшма Штатлар Россия Федерациясидан 209,5 миллион евро миқдоридаги бойитилган уран сотиб олган, бу 2023 йил мартидан бери максимал кўрсаткичдир. Бу маълумотлар “РИА Новости” томонидан эълон қилинган бўлиб, агентлик бу ҳисоб-китоблар Америка статистика бюроси маълумотлари асосида амалга оширилганини маълум қилган. Умуман олганда, АҚШ май ойида турли етказиб берувчилардан 987 миллион долларлик уран сотиб олган бўлиб, бу рекорд миқдордир.

Reuters маълумотларига кўра, Америка атом электр станцияларида ишлатиладиган уран ёқилғисининг қарийб 24 фоизи Россиядан сотиб олинади, бироқ Хитой АҚШ учун асосий уран экспорт қилувчи давлат ҳисобланади.

Киритилди: 08:57 07.07.2024. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!