Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШнинг нефт захиралари рекорд даражада камайди

АҚШнинг нефт захиралари рекорд даражада камайди

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, ўтган ҳафта давомида Қўшма Штатларнинг стратегик нефт захираси (SPR) 7,12 млн баррелга қисқарди. Бу 2022 йилнинг октябридан буён кузатилган энг йирик ҳафталик пасайиш ҳисобланади.

Захираларнинг камайиши кетма-кет беш ҳафтадан бери давом этмоқда. Ушбу давр мобайнида SPR ҳажми 17 млн баррелга камайиб, жами 398 млн баррелни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг апрелидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Шу билан бирга, тижорат мақсадидаги хомашё захиралари ҳам 6,23 млн баррелга камайган. Бензин ва дистиллятлар ҳажмида ҳам кескин пасайиш кузатилиб, бензин захиралари 2014 йилдан буён энг минимал мавсумий даражага тушиб қолди.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат Яқин Шарқдан етказиб бериладиган нефть ҳажми камайгани сабабли хорижий харидорларнинг АҚШ экспортига бўлган талаби ортгани билан изоҳланмоқда.

Киритилди: Бугун 15:40. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!