Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШнинг нефть захиралари ҳафта давомида 4,2 миллион баррелга қисқарди

АҚШнинг нефть захиралари ҳафта давомида 4,2 миллион баррелга қисқарди

Қўшма Штатлардаги тижорат нефть захиралари ҳафта давомида 4,2 миллион баррелга қисқарди ва 2024 йил 20 декабрь ҳолатига кўра 416,8 миллион баррелни ташкил этди.

Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, жорий захиралар даражаси йилнинг шу даври учун беш йиллик ўртача кўрсаткичдан 5 фоизга паст.

Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефтнинг март фьючерслари нархи 0,97 фоизга ўсиб, бир баррель учун 73,97 долларни ташкил этди, февраль ойида етказиб бериладиган WTI нефть фьючерсларининг нархи эса 1,12 фоизга ўсиб, 70,4 долларни ташкил қилди.

Киритилди: 09:50 28.12.2024. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!