АҚШнинг Ливиядаги элчихонаси Ғазо аҳолисини Ливияга кўчириш режалари ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Аввалроқ NBC News телеканали Трамп маъмурияти Ғазодаги 1 миллион фаластинликни Ливияга кўчириш эвазига АҚШ томонидан музлатилган миллиардлаб долларларни Триполига қайтариш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.