АҚШнинг Эронга қарши ҳужумларида уч киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Эрон жанубидаги Хормозгон вилоятидаги бир нечта туманларга берган зарбалари натижасида камида уч киши ҳалок бўлди ва саккиз киши яраланди.
Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, фавқулодда хизматлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа тегишли идоралар воқеа жойида ишламоқда.
Айни пайтда, IRNA агентлиги АҚШ кучлари Бушеҳр вилоятидаги Чогҳадақ шаҳрига зарба берганини, аммо қурбонлар йўқлигини хабар қилди. Хузистон вилоятидаги Омидия шаҳрида ҳам портлаш содир бўлди.