АҚШнинг Эронга қарши амалиёти давомида 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, 200 нафари яраланди
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 200 нафар ярадор ҳарбий хизматчидан 10 нафари оғир яраланган, 170 нафари аллақачон хизматга қайтган.
"Жароҳатланиш ҳолатлари Қўшма Штатларнинг Кувайт, Саудия Арабистони, БАА, Иордания, Баҳрайн, Ироқ ва Исроилдаги базаларидаги ҳарбий хизматчилар орасида қайд этилган", дейилади CENTCOM баёнотида.