Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг Эронга ҳужуми юз берган тақдирда, Теҳрон бунга жавобан минтақадаги Америка ҳарбий базаларига ҳужум қилиши ва Ҳўрмуз буғозини ёпиши мумкин — Тhe Economist

АҚШнинг Эронга ҳужуми юз берган тақдирда, Теҳрон бунга жавобан минтақадаги Америка ҳарбий базаларига ҳужум қилиши ва Ҳўрмуз буғозини ёпиши мумкин — Тhe Economist

Нашрнинг қайд этишича, бундай ҳолатда Қўшма Штатлар барибир Эрон билан музокараларга қайтишига тўғри келади.

Тhe Economist'га кўра, Эрон ракеталарини Қўшма Штатларнинг зарбаларига жавоб ҳужуми учун сақлаб қўйган бўлиши мумкин. Шунингдек, унинг бутун дунё бўйлаб террорчилик тармоқлари борлиги эҳтимолдан холи эмас.

"Эроннинг америкалик аскарлар ва тинч аҳоли вакилларини ўлдира бошлаши ёки Саудия Арабистонининг нефт саноатига зарбалар бериши, шунингдек, Ҳўрмуз буғозини тўсиб қўйиш орқали энергия манбалари нархини ошиб кетишига сабабчи бўлиши мумкинлигини тасаввур қилинг. Ҳўрмуз бўғози ҳаётий муҳим денгиз йўли бўлиб, у орқали жуда кўп нефть ва газ танкерлари ўтади. Трамп жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади. Бу Америка учун қандай оқибатларга олиб келади? Эртами-кечми АҚШ музокаралар энг кам йўқотиш билан ечим топиш йўли эканини тушунади. Нетаняҳунинг музокараларни қўллаб-қувватлашдан бош тортиши бу йўлдаги асосий тўсиқдир", дейилади мақолада.

Киритилди: 12:42 20.06.2025. Ўқилди: 916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!