The Wall Street Journal хабар беришича, АҚШ томонидан Эроннинг энергетика тизимига ҳаво зарбалари берилса, бу бутун мамлакат аҳолисига таъсир қилади, лекин ҳарбий объектларни тўлиқ электрсиз қолдириши эҳтимоли паст.
Энергетика бўйича мутахассис Умуд Шокрининг айтишича, Эрон электр тармоғи бир марказга боғланмаган, балки мамлакат бўйлаб тарқоқ ҳолда ташкил этилган. Шунинг учун бир неча станцияга зарар етказилса ҳам, тизим бутунлай ишдан чиқмайди.
Унинг таъкидлашича, Эронда кўплаб электр манбалари мавжуд ва улар бир-бирига уланган тармоқ орқали ишлайди. Шу сабабли бир жойдаги узилишни бошқа манбалар қоплай олади.
Шокри яна шуни айтадики, кўплаб ҳарбий объектларда захира электр генераторлари ёки алтернатив энергия манбалари бор. Шунинг учун уларни тўлиқ электрсиз қолдириш жуда қийин.
Эроннинг электр тизими асосан табиий газ ва бошқа ёқилғи турларига таянади. Мамлакатда тахминан 150 та электр станцияси мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қисми табиий газ ёқади. Энг йирик 15–20 та станция умумий электр ишлаб чиқаришнинг тахминан 15 фоизини таъминлайди.