Қўшма Штатлар ва Эрон техник даражадаги музокараларни давом эттирмоқда.
Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, томонлар халқаро инспекторларнинг кириш имконияти, уранни бойитиш даражасини пасайтириш ва Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олишга қаратилган бошқа жиҳатлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда давом этмоқдалар.
Уолтц шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳар доим дипломатияга имконият беришга тайёр эканлигини, аммо унинг сабр-тоқати "чексиз бўлмаслигини" ва Вашингтон Теҳронга таъсир ўтказишнинг "барча вариантларини" кўриб чиқишда давом этишини таъкидлади.