Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Шунингдек, нашр манбаларига кўра, ўнлаб ёқилғи қўйиш самолётлари Яқин Шарқдаги позицияларга кўчирилган.
Ўтган йили B-2 Spirit бомбардимончилари Эроннинг ядро объектларига зарбалар беришда қўлланилганди.
Қўшма Штатларнинг Миллий хавфсизлик бўйича юқори мартабали амалдорлари Доналд Трампга АҚШ 21 февралдаёқ Эронга зарбалар беришга тайёрлигини маълум қилган.
Axios нашрининг ёзишича, АҚШ Эрон билан йирик урушга яқинлашмоқда, ҳарбий тўқнашув эҳтимоли 90 фоиз. Нашр манбаларига кўра, Эронга қарши эҳтимолий операция АҚШ ва Исроил иштирокидаги бир неча ҳафталик кампания шаклида бўлиши мумкин.
Трамп маъмурияти Яқин Шарқда ҳарбий иштирокини сезиларли даражада кучайтирди. Сўнгги кунларда Қўшма Штатларнинг 50 дан ортиқ қирувчи самолёти Яқин Шарққа жойлаштирилди.
АҚШ Эрон билан кескинлик фонида Яқин Шарқ минтақасида USS Abraham Lincoln авиаташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳини жойлаштирган эди. Шунингдек, Вашингтон минтақада THAAD ракетага қарши мудофаа тизими батареяларини жойлаштирди.
Бундан ташқари, The New York Times нашрининг хабар беришича, Вашингтон USS Gerald Ford авиаташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳини Кариб денгизидан Яқин Шарқ минтақасига йўналтирган.