"Агар Москва тинчлик музокараларидан бош тортса, ушбу санкциялар жорий этилиши мумкин", — дея баёнот берди қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, республикачи сенатор Линдси Грэм.
Қонун лойиҳасига кўра, Россия нефти, гази ёки уранини харид қилаётган давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга 500 фоизлик бож тўлови белгиланиши, шунингдек, АҚШ молиявий институтларига Москвага алоқадор ташкилотларга сармоя киритиш тақиқланиши ва Қўшма Штатлар фуқароларига Россия давлат облигацияларини сотиб олиш ман этилиши назарда тутилган.
"Мен уруш музокаралар орқали ҳалол ва адолатли тарзда тугатилишини хоҳлайман. Менимча, президент Трамп буни амалга оширишга қодир инсон. Аммо бу санкциялар Сенатнинг позициясини билдиради, биз бу ерда асосий айбдорни — Россияни кўряпмиз", — дея Грэмнинг сўзларини келтиради Bloomberg.
"Мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаганлар орасида АҚШ Сенатидаги республикачилар етакчиси Жон Тьюн ва демократлар етакчиси Чак Шумер ҳам бор, дея хабар бермоқда Тhe Wall Street Journal.