Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШдан Ўзбекистонга мигрантлар эвазига сиёсий имтиёзлар таклифи

АҚШдан Ўзбекистонга мигрантлар эвазига сиёсий имтиёзлар таклифи

АҚШ Ўзбекистонга мигрантларни қабул қилиш эвазига сиёсий имтиёзлар таклиф қилди.

"The Washington Post" нашрининг ёзишича, АҚШ маъмурияти Ўзбекистон ҳукуматидан Америкадан чиқариб юборилган, аммо бошқа давлат фуқароси бўлган шахсларни қабул қилишни сўраган.

Ушбу таклифга жавобан, Вашингтон Тошкентга сиёсий имтиёзлар — жумладан, Доналд Трамп ва Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон мулоқоти ёки бошқа юқори даражадаги дипломатик алоқаларни ташкил этишни ваъда қилган.

Шунингдек,, АҚШ бу масалада эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлаган. Чунки кўпроқ учинчи давлат фуқароларини қабул қилиш Ўзбекистон ҳукумати учун "ҳаддан ташқари оғир бўлиши" мумкин.

Ўзбекистон расмийлари мазкур таклифга ҳозирча расман жавоб бермаган.

Киритилди: 17:44 07.05.2025. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!