Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШдаги заводда юз берган портлаш натижасида вафот этганлар сони ортди

АҚШдаги заводда юз берган портлаш натижасида вафот этганлар сони ортди

Пенсилваниядаги (АҚШ) US Steel заводида юз берган портлаш қурбонлари сони икки кишига етди.

Бу ҳақда NBC News телеканали манбасига таяниб хабар берди.

"Питссбург ҳудудидаги пўлат ишлаб чиқарувчи компанияда юз берган портлашда икки киши ҳалок бўлди”, — деди манба.

US Steel компанияси бош директори Дэвид Берритнинг айтишича, кенг кўламли қидирув-қутқарув ишлари натижасида, аввалроқ бедарак йўқолган деб топилган, ҳалок бўлган компания ходимининг жасади топилган.

Бундан ташқари, 10 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, заводдаги портлаш душанба куни содир бўлган. Бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Киритилди: 15:45 12.08.2025. Ўқилди: 979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!