Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШдаги завод портлаши натижасида вайроналар остидан уч нафар инсоннинг жасади топилди

АҚШдаги завод портлаши натижасида вайроналар остидан уч нафар инсоннинг жасади топилди

АҚШнинг Небраска штатида қутқарувчилар Horizon Biofuels биоёқилғи заводида содир бўлган кучли портлаш оқибатида ҳалок бўлган икки қиз ва бир эркакнинг жасадини топиб олди.

Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Фремонт мэри Джоуи Спеллербергнинг сўзларига кўра, болалар завод ҳудудида ўз сменасини тугатаётган қариндошини кутишган. Тахминларга кўра, иккала қиз ҳам 12 ёшга тўлмаган.

Қутқарувчилар бир кундан ортиқ ёнаётган вайроналар ва бинонинг беқарор конструкцияси билан курашишди. Дастлабки версияга кўра, фожиага лифт минорасида ёғоч чангининг портлаши сабаб бўлган.

Аввалроқ, портлаш вақтида заводда 3 киши бўлгани, улар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 11:20 31.07.2025. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!