Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШдаги вақтинча сақлаш марказларидаги ўзбекистонликлар Ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда

АҚШдаги вақтинча сақлаш марказларидаги ўзбекистонликлар Ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси Виржиния штатидаги “Керолайн” ва “Фармвилл” вақтинча сақлаш марказларида бўлиб, у ерда сақланаётган ватандошлар билан учрашди. Суҳбатда уларнинг сақланиш шароитлари ўрганилиб, консуллик ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистонликлар АҚШга ноқонуний кириб келгани сабаб депортация жараёнлари кетayotganини айтган ва Ватанга тезроқ қайтишда амалий ёрдам сўраган. Элчихона фуқароларни қайтариш бўйича зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва музокаралар олиб боришга тайёр эканини билдирган.

Киритилди: Бугун 16:09. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!