Агентлик хабарига кўра, АҚШ транспорт вазири Шон Даффи ҳукуматдаги штатдаун туфайли мамлакатдаги 40 та йирик аэропортдан амалга ошириладиган парвозлар сонини 10 фоизга қисқартириш ҳақида фармойиш берган. Даффининг айтишича, бу қарор хавфсизлик талаблари билан боғлиқ.
Штатдаун сабабли Қўшма Штатларда 13 минг нафар диспетчер ва 50 мингга яқин Транспорт хавфсизлиги бошқармаси ходимлари маош олмасдан ишламоқда. Шу боис уларнинг кўпчилиги қўшимча даромад манбаи излашга мажбур бўлиб, ишини тарк этмоқда.
Маълумотларга кўра, диспетчерлар етишмовчилиги туфайли штатдаун бошланганидан буён ўн минглаб рейслар кечиктирилган, бу эса қарийб 3,2 миллион йўловчига таъсир кўрсатган.