Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентликнинг хабар беришича, Comex қимматбаҳо металлар биржасида декабр ойидаги олтин фючерслари нархи 0,72 фоизга ошиб, энг юқори нуқтада бир унция (31,1 грамм) учун $3901,2 га етди.
"Олтин нархининг ошишига АҚШ меҳнат бозори бўйича ижобий бўлмаган кутилмалар ва Федерал захира тизимининг фоиз ставкасини пасайтириши ҳам таъсир кўрсатмоқда", дея ёзмоқда Reuters.