Tradingview платформаси маълумотларига кўра, АҚШ доллари индекси АҚШ президентлик сайловлари фонида 0,74 фоизга (104,218 пунктгача) кескин кўтарилди.
АҚШ доллари индекси АҚШ валютасининг олтита хорижий валюта саватига нисбатини кўрсатади: евро, япон иенаси, фунт стерлинг, Канада доллари, швед кронаси ва швейцария франки.
Индекс қанчалик баланд бўлса, АҚШ валютаси уларга нисбатан кучлироқ бўлади.