АҚШнинг Калифорния штатидаги черковда отишма юз берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар борлиги айтилмоқда. Аниқ неча нафар фуқаро вафот этгани айтилмаяпти. Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, бир киши қўлга олинган. Жиноятчи қуролланган эканлиги айтилмоқда.