Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда юк поезди 5 нафар пиёдани уриб юборди, 2 киши ҳалок бўлди

АҚШда юк поезди 5 нафар пиёдани уриб юборди, 2 киши ҳалок бўлди

АҚШ шимолидаги Огайо штатида юк поездининг бир гуруҳ пиёдалар билан тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

WTOL-TV телеканали маълумотларига кўра, фожиа кечки пайт Фремонт шаҳридаги Майлз Ньютон кўпригида содир бўлган. Юк поезди рельсда бўлган беш кишини босиб ўтган.

Фремонт полиция департаменти баёнотида, ҳодисада беш пиёда иштирок этгани тасдиқланди. Воқеа ҳақида сигнал олгач, воқеа жойига фавқулодда хизматлар жўнатилган ва кўприк ҳаракатланиш учун ёпилган.

Фремонт мэри Дэнни Санчес икки аёлнинг ўлимини тасдиқлади. Сандраски округи шерифи Крис Хилтоннинг айтишича, 14 ойлик чақалоқ яраланиб, шифохонага олиб кетилган, 5 ёшли бола эса бедарак йўқолган.

Воқеа содир бўлган кўприк остидан оқиб ўтувчи дарё бўйлаб қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Поездга эгалик қилувчи Norfolk Southern Railway компанияси ўз баёнотида ҳамдардлик билдирди.

Киритилди: 15:39 19.05.2025. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!