Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда Вакиллар палатасидаги сайловларда ҳам демократлар ғалаба қозониши кутилмоқда

A A A
АҚШда Вакиллар палатасидаги сайловларда ҳам демократлар ғалаба қозониши кутилмоқда

АҚШда демократлар Сенат устидан назоратни қўлга киритди. Вакиллар палатасидаги сайловларда ҳам демократлар ғалаба қозониши кутилмоқда

Қўшма Штатлар Конгрессига оралиқ сайловларда демократлар Сенат устидан назоратни қўлга киритди. Улар мамлакат бўйлаб ўтказилган сайловларда республикачиларни мағлуб этиб, тарихий натижаларга эришди, дея хабар бермоқда The Guardian.

Демократлар Жанубий Каролина, Шимолий Каролина, Огайо, Техас, Айова ва Канзас штатларида ўз номзодларининг ғалабаси орқали Сенат устидан назоратни қўлга киритди. Эндиликда 100 та ўриндан камида 51 тасини демократларга тегишли.

Вакиллар палатасидаги сайловларда ҳам демократлар ғалаба қозониши кутилмоқда. Шундай бўлса, демократлар 2027 йилдан бошлаб Конгресснинг ҳар икки палатасини назорат қилади. Бу 2022 йилдан бери илк бор амалга ошиши кутилмоқда.

Техасда Демократлар партияси номзоди Жеймс Таларико президент Доналд Трамп қўллаб-қувватлаган республикачи Кен Пакстон устидан ғалаба қозонди. Шу тариқа 1988 йилдан бери илк бор демократлар Техас штатидан Сенатга сайланди. Огайо штатида демократлардан собиқ сенатор Шеррод Браун амалдаги республикачи сенатор Жон Хастедни мағлуб этди. Шимолий Каролинада штатнинг собиқ губернатори Рой Купер Майкл Уотли устидан ғалаба қозонди.

Конгресснинг ҳар икки палатаси устидан назоратнинг демократлар қўлига ўтиши Вашингтондаги сиёсий кучлар нисбатини сезиларли даражада ўзгартиради. Энди улар президентнинг, жумладан, федерал судялик лавозимларига номзодларини тасдиқлашга тўсқинлик қилиши ҳамда Трамп маъмурияти фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириши мумкин.

Киритилди: Бугун 11:05. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!